Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофотининг лауреати, Калифорния (АҚШ) Фан, Таълим, Саноат ва Санъат халқаро академиясининг ҳақиқий аъзосидир. Мустақиллигимизнинг етти йиллигида унга биринчилардан бўлиб «Ўзбекистон Қаҳрамони» деган юксак унвон берилди. 2007 йили Орипов Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти томонидан умумжаҳон маданиятига ўзининг ижодий ҳиссасини қўшганлиги учун олтин медал билан тақдирланган. Италия юлдузлари номли умумжаҳон фахрий ёрлиқ билан у 2015 йилда тақдирланган. Унга ушбу фахрий ёрлиқни Италия президенти Сержо Матареллы таклифига кўра топширилган.
Маълумки, Ўзбекистон арбоби, ажойиб истеъдод эгаси, шоир Абдулла Орипов бизни тарк этди. Шу муносабат билан 2016 йил 17 ноябрь куни соат 15.00 да Алишер Навоий номидаги