Биринчи синф ўқувчиси учун бадантарбия
7 ёшгача болалар ҳаракатларнинг барча турларини ўзлаштириб олган бўлишади, суяк-мушак корсети шаклланган бўлади ва улар боғчадаги машқларга қараганда мураккаброқ машқларни бажаришга тайёр бўлишади. Асосийси эса, бу ёшда бола руҳий жиҳатдан инструктор кўрсатган ҳаракатларни такрорлашга тайёр ҳисобланади. Шу боис улар бу ёшда спорт секциялари ва фитнесс-клубларнинг тўлақонли аъзолари бўлиши мумкин.Айнан бошланғич синфларда болалар бир жамоа бўлишни, тенгдошлари билан ўзаро мулоқот қилишни ўрганишади, уларда беллашиш учун сабаб пайдо бўлади.